Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

нисбатан жиноят содир этилиб, унинг фаолияти ишдан чиқарилса ҳам бир товон тўланади. Тилнинг фаолияти гапириш ва таъм билишдир. Гапириш фаолиятининг ўзи йўқ қилинса ҳам бир товон тўланади, таъм билиш фаолиятининг ўзигина йўқ қилинса ҳам бир товон тўланади. Чунки таъм билиш ҳид билиш каби бир сезгидир. Ҳар икки фаолият бирданига йўқ қилинса ҳам бир товон тўланади. Чунки умуман тил фаолияти учун бир товон белгиланган. Тилнинг бир фаолияти гапириш бўлгани учун унга бир товон, яна бир фаолияти бўлмиш таъм билиш ҳид билиш каби бир сезги бўлгани учун унга ҳам бир товон белгиланган. Тилнинг маълум қисми кесиб ташланса, худди қулоқда бўлганидек, ўша кесилган қисмга тўғри келадиган миқдорда товон тўланади. Шунингдек, фаолиятининг маълум бир қисми ишдан чиқарилса, мутахассисларнинг хулосасига қараб, ўшанга тўғри келадиган миқдорда товон тўланади.


Гапирадиган тил борасида шундай қилинади. Соқов тил учун эса тўла товон тўлаш вожиб эмас. Чунки у бурун ва қулоққа ўхшамайди. Унинг йўқ қилиниши фаолиятига таъсир кўрсатмайди. Балки у қўл ва оёқ каби фалаж қилинсагина фаолиятига таъсир қилади. Шунингдек, соқов тил ҳам фалаж тил, деб эътибор қилинади ва бу нарса унинг фаолиятига (демакки, унинг фойдасига) таъсир қилади. Шунга кўра, соқов тил гапирувчи тилга нисбатан қанчалик кам фойда келтирса, унинг товон ҳақи ҳам шунчалик кам бўлади.


Қовоқлар: Инсондаги қовоқлар тўрттадир. Ҳар бир кўзнинг иккита қовоғи бор. Тўрттала қовоқ учун бир товон тўланади. Пайғамбар с.а.в.нинг бадандаги аъзолар хусусидаги ҳадислари мажмуидан чиқариб олинган қоидага биноан шундай қилинади. Уларда битталик аъзолар учун бир товон, иккиталик аъзоларнинг ҳар бири учун ярим товон, ундан кўп қисмлик аъзолар учун эса қисмларига қараб товон белгиланган эди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, қовоқлар учун бир товон, ҳар бир қовоқ учун эса чорак товон белгиланади. Қовоқ атрофидаги туклар қовоқларга кирмайди, балки улар алоҳида - киприклар, дейилади. Улар ҳам тўрт қисм бўлиб, ҳаммаси учун бир товон, ҳар бири учун эса чорак товон тўланади.


Икки қош: Икки қош икки кўз каби битта аъзо ҳисобланади. Ҳар иккиси учун бир товон, ҳар биттаси учун ярим товон тўланади. Қошларнинг фаолияти ўзларидан келиб чиқмайди. Улар қулоқ каби аъзолардир. Шунга кўра, ишдан чиқиб фаолияти йўқолса, бир товон тўланади. Қош ишдан чиқмаган

 

157-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222